Янгиликлар

Фойдаланилмаган таътил учун пуллик компенсация тўланадими?

Меҳнат шартномаси бекор қилинганда, ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади.

Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимнинг хоҳишига кўра, йиллик асосий ва қўшимча таътилларни бериб, ундан кейин меҳнат муносабатларини бекор қилиниши мумкин. Бунда таътил тугаган кун меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади. Ҳуқуқий ахборот

ТАДБИРКОРЛАР МУРОЖААТИ ЭЪТИБОРСИЗ ҚОЛМАЙДИ

Тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммо ва камчиликларни ўрганиш, уларга ўз вақтида ечим топиш мақсадида бугунга қадар қабулхона томонидан жойларда тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, туман ҳокимлиги, савдо-саноат палатасининг тадбиркорликка кўмаклашиш маркази, инвестиция ва савдо, адлия, солиқ инспекцияси, қабулхона ҳузурида ташкил этилган тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши, банк ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилмоқда.

Хотин-қизлар қандай турмуш кечирмоқда?

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган Республика ишчи гуруҳи туманимизда бўлиб, эҳтиёжманд ва камбағал оилаларнинг турмуш тарзи билан яқиндан танишди.
Аслида бу ишлар Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги олдидан “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида долзарб уч ойлик доирасида амалга оширилмоқда. Негаки, ойлик доирасида пандемия оқибатларини юмшатиш ҳамда аҳоли кайфиятини кўтариш, оғир шароитда яшаётган оилаларни камбағалликдан олиб чиқиш борасида зарур тадбирлар белгиланган.

Аҳолини рўйхатга олишга кимлар жалб этилади?

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5-февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сон Фармонига асосан Мустақиллик йилларида илк маротаба аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади.

 

Аҳолини рўйхатга олиш ишларига кимлар жалб этилади?

Туман ҳокимлиги бошланғич касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди

Дастлаб йиғилиш котиблигига касаба уюшма аъзоси Достон Холиевнинг номзоди маъқулланди. Шундан сўнг йиғилиш кун тартибидаги масалалар муҳокама қилинди.

Ер сотган фермерга жиноят иши очилди

Бу ҳақда zarnews.uz хабар тарқатди.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишда қонунчилик ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд тумани бўлими томонидан Президентининг 2019 йил 17 июндаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан назорат тадбири ўтказилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM