Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида
20.01.2020 - 10:3618.01.2020
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
Самарқанд туман ҳокимлиги
Расмий веб-сайти
18.01.2020
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
Фермер хўжаликлари томонидан 1-FX shakli йиллик (фермер хўжалиги фаолияти тўғрисидаги) давлат статистика ҳисоботини интернет тармоғида жойлаштирилган www.stat.uz ёки www.samstat.uz веб-сайтларида давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган тизими eStat 3.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилиши мумкинлиги ҳамда ушбу йиллик ҳисоботни 2020 йил 25 февраль санасидан кечиктирмасдан тақдим этилишини маълум қиламиз.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Гулобод қўрғонидаги Хотира хиёбонида ўрнатилган Мотамсаро она ҳайкали пойига туман ҳокимлиги, ҳарбийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан гулчамбарлар қўйилди. Қурон тиловат қилинди.
Самарқанд туман ҳокими "Халқ депутатлари Самарқанд тумани кенгашининг биринчи сессиясини чақириш тўғрисида" қарорига асосан, халқ депутатлари Самарқанд тумани Кенгашининг биринчи сессиясини 2020 йил 14 январь куни соат 14:00 да туман ҳокимлигида чақириш белгиланди.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:
- 2019 йил 22 декабрда ўтказилган халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича туман сайлов комиссияси раисининг ахбороти;
- халқ депутатлари туман Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида;
“Давлат тиббиёт муассасалари томонидан фуқароларга маълумотномалар бериш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (18-сон, 10.01.2020 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб фуқароларнинг Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳамда Наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумотнома Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилади.
“Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий ҳамкорлигини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони (ПФ–5903-сон, 10.01.2020 й.) қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти этиб қайта ташкил этилди.