Янгиликлар

Жойи сой маҳалласида сайёр қабул ўтказилди

Туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари иштирокида ўтказилган қабулда 20 нафарга яқин фуқаронинг турли ижтимоий, иқтисодий ва маиший масалаларга оид мурожаатлари тингланди. Уларни қийнаб келаётган муаммоларнинг ечимини топиш борасида қатор вазифалар белгиланди.

2,4 километр масофада 4 тасмали йўл қурилади

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2017 йил 27-28 август ва 2 сентябрь кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ва кенгайтирилган таркибда ўтказилган мажлис баёнининг 11-бандига асосан туманнинг Хўжа Аҳрори Вали мажмуасидан Самарқанд шаҳридаги Гулобод кўчасининг Г-34 кесишмасигача бўлган қисмида 6 қаторли автомобиль йўли қурилишини ташкил этиш белгиланган эди.

Тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларга таълим кредитлари берилиши мумкин

Банклар томонидан олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларнинг ўқиши учун уларнинг ўзларига, ота-оналари ёки васийларига таълим кредитлари берилиши мумкин, дея хабар берди Ҳуқуқий ахборот.

Таълим кредитлари талабалар учун бакалавриатга ўқишга қабул қилинганда 10 йилгача ва магистратурага ўқишга қабул қилинганда 5 йилгача бўлган муддатга берилади.

Самарқанд туманидаги сайилда 84 ёшли момонинг кашта тикиш маҳорати барчани ҳайратга солди

Самарқанд туманининг Даштиобод маҳалласида кашта сайли ўтказилди.

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган сайилда турли кашталар, аёлларнинг қўл меҳнати билан яратилган миллий буюмлар намойиш этилди.

Иштирокчиларни даштиободлик Муяссар онанинг 84 ёшда бўлишига қарамасдан, кашта тикиши ва бу касбни невараларига ҳам ўргатиши ҳайратга солди.

Энди тўйларда 250 нафардан ортиқ, ош маросимларида 300 нафардан зиёд меҳмон таклиф этилмайди

Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Мажлисда “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом ишлаб чиқилгани таъкидланган.

Низомга кўра, энди тўйларда 250 нафардан ортиқ, ош маросимларида 300 нафардан зиёд меҳмон таклиф этилмайди. Тўй маросимларини 23:00 гача ўтказиш мумкин. Аммо тўй кортежи 3 та машинадан ортиқ бўлмаслиги керак.

2015-2022 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM