Янгиликлар

2020–2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури тасдиқланди

 

Ҳуқуқий ахборот канали хабарига кўра, “Ўзбекистоннинг 2020–2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-4563-сон, 09.01.2020 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Ўзбекистоннинг 2020–2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури тасдиқланди.

-Дастурда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:
-850,5 трлн сўм инвестициялар, шу жумладан 35,5 млрд АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестицияларни ўзлаштириш; 
- 206 та янги ишлаб чиқариш қувватлари ва 31 мингдан зиёд иш ўринлари яратиш. 

“Ҳоким ва ёшлар”

Самарқанд туман ҳокими ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувини расмиятчиликдан четлашиб, очиқ ва ошкора мулоқот тарзида ўтиш тарафдори эканлигини билдирди.

Самарқанд туманида замонавий автостанция қурилади

 

2020 йилда Самарқанд шаҳрининг чекка нуқталарида, хусусан, Чўпонота массивида замонавий автовокзал, шаҳарнинг Қорасув массиви, Самарқанд туманининг Чумчуқли, Гулобод, Паст Дарғом туманининг Чортут маҳаллаларида биттадан автостанция қурилади.
Ушбу автостанцияларнинг фаолият бошлаши натижасида шаҳар атрофидан кириб келаётган йўловчи ташиш йўналишлари шаҳардаги йўналишлар билан боғланади, шу билан бирга йўловчиларга қулайлик яратилади, ҳудудда тирбандликлар олди олинади.

Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳасини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди

Қурилиш ишлари сифати, тизимдаги кадрлар сиёсати танқид қилинди. 
Тендерлар ўтказиш мезонини, ягона буюртмачи хизмати ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича топшириқлар берилди.
Тизимни тўлиқ рақамлаштириш, қурилиш корхоналари рейтингини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Меҳнат муҳофазасини кучайтириш, мутахассисларни замонавий технологиялар билан ишлашга ўргатиш зарурлиги таъкидланди.

“Давлат божи тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди

Қонунга мувофиқ, давлат божи юридик аҳамиятли ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун ундириладиган мажбурий тўловдир.

Консуллик йиғими ва патент божи ҳам давлат божи ҳисобланади.

Қонунга кўра, ваколатли муассасаларга ва (ёки) мансабдор шахсларга мурожаат қилаётган ва ўзига нисбатан юридик аҳамиятга молик ҳаракат ва (ёки) ҳужжатлар бериш амалга ошириладиган юридик ва жисмоний шахслар давлат божини тўловчилар ҳисобланади.

2015-2023 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM