Янгиликлар

Самарқанд туманига ҳоким тайинланди

Бугун - 30 июль куни ўтказилган халқ депутатлари Самарқанд тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Сессия ишида вилоят ҳокимлиги вакиллари, вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда халқ депутлари Самарқанд тумани кенгашининг депутатлари қатнашишди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди.

ҲАР БИР ОИЛАДА ЭЗГУ МАҚСАДЛАР САРИ

Вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган режа жадвалга асосан  "Ҳар бир оилада эзгу мақсадлар сари” шиори остида тумандаги Гулобод ҳамда Равонак маҳаллаларида диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлашга қартилган  тарғибот тадбири ўтказилди.

ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ – МАЪРИФАТ

Вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган режа жадвалга асосан тумандаги Оҳалик маҳалласида "Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида аҳоли, жумладан ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Навбатдаги сайёр қабул

Туман ҳокими Ш.Джамалов навбатдаги аҳолининг оммавий сайёр қабулини 4 сектор ҳудудидаги Даштиобод маҳалласида ўтказди. Қабулда 27 нафар фуқароларнинг 36 га яқин мурожаатлари тингланиб, 6 таси жойида ҳал этилди, 3 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қолган мурожаатларни ўрганиш учун қўшимча вақт талаб этилиши сабабли тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.

Кутубхона-китобхонларни чорлайди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 11 январдаги Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириғига асосан Самарқанд тумани марказида "Ёшлар кутубхонаси" фойдаланишга топширилди.

Директорларнинг ягона мактаб формаси савдосини ташкил этиши тақиқланади

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ўрта умумтаълим мактаблари орқали ягона мактаб формаси савдосини ташкил этиш тақиқланганлиги ҳақида эслатиб ўтади.

2015-2022 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM