Янгиликлар

Президент Қозоғистон Бош вазири Асқар Маминни қабул қилди

 

Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Тошкентга ташриф буюрган Қозоғистон Бош вазири Асқар Маминни қабул қилди.
Учрашувда конструктив сиёсий мулоқот йўлга қўйилгани, ўзаро савдо ҳажми ортиб, инвестиция, банк-молия, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик кенгайиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Икки томонлама ҳамкорлик, шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатга оид долзарб масалалар кўриб чиқилди.

president.uz

Ҳозир

Туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда туманда куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилмоқда.

Каналимизни кузатиб боринг, бу ҳақда батафсил маълумот берамиз.

Банк-молия академияси Ўзмиллийбанк тасарруфига ўтказилди

“Банк-молия соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4503-сон, 31.10.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Банк-молия академияси Ўзмиллийбанк тасарруфига ўтказилиб, у Академиянинг таъсисчиси этиб белгиланди.

Президент солиқ-бюджет сиёсати, 2020 йилги бюджет муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди

Марказлашган бюджет сиёсатидан босқичма-босқич воз кечилиши, бюджет ижроси устидан парламент ва жамоатчилик назорати кучайтирилиши айтилди. Молия-бюджет интизоми энг устувор вазифа бўлиши кераклиги таъкидланди. 
Ҳокимликларнинг молиявий мустақиллигини ошириш мақсадида ҳудудий молия органларини маҳаллий давлат органлари тузилмасига ўтказиш бўйича кўрсатма берилди.

president.uz

Обод кўчасига 500 метр асфальт ётқизилди

Тумандаги Андижони маҳалла фуқаролар йиғини раиси Тоҳир Бурхонов ва шу маҳаллада истиқомат қиладиган фуқаролар ички кўчаларнинг таъмирталаб эканлиги, ёмғирли кунларда болаларнинг мактабга бориши учун қийинчилик туғдираётгани хусусида туман ҳокимига мурожаат қилган эди.
Мазкур ҳолат туман йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси томонидан жойига бориб ўрганилди. Аниқланган муаммони бартараф этиш учун Андижони маҳалласининг Обод кўчасида таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Айни кунда маҳалланинг 500 метр кўчаларига асфальт ётқизилиб, фойдаланишга топширилди.

Ҳукумат қарори билан (896-сон, 30.10.2019 й.) Сахи Сапармухамедович Аннакличев Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Эслатиб ўтамиз, етакчи чет эл банклари ва халқаро молиявий ташкилотлар билан, шу жумладан, замонавий ва хорижий тажрибада кенг қўлланадиган ўзаро ҳисоб-китоблар механизмларини жорий қилиш ва амалга оширилаётган лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш орқали ҳамкорлик муносабатларини фаол ривожлантириш Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки фаолиятининг устувор йўналишларидан ҳисобланади. Ҳуқуқий ахборот

2015-2023 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM