Янгиликлар

Тунги соат 1:30 да ИИБ ходимига қаршилик қилган “қаҳрамон” 10 суткага қамалди

Жорий йил 3 май куни тунги соат 1:30 ларда Самарқанд тумани Қўшкўприк маҳалласида яшовчи И.Л спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда баланд овозда турли ҳақоратли сўзлар билан аҳоли осойишталигини бузади.

Президентнинг Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофоти таъсис этилди

-Фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги Математика институти (Институт) таркибида Математика таълими бўйича ўқув-услубий материалларни мувофиқлаштириш лабораторияси ташкил этилади.

-2021 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат таълим муассасаларида қўлланиладиган математика фани бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмаларни ишлаб чиқишда мажбурий тартибда Институтнинг эксперт хулосаси олинади.

Ҳар бир туман (шаҳар)да математикага ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади

“Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш, илмий-тадқиқотларни ривожлантириш ва илмий ишланмаларни амалиётга жорий қилишнинг устувор йўналишлари белгиланди.

ХАЛҚ ТАЪЛИМИДА ЎҚУВ ЙИЛИ ҚАНДАЙ ЯКУНЛАНАДИ?

Бугун ушбу савол доирасидаги фикрлар кўпчилигимизда йиғилиб қолгани табиий. Негаки, юртимиздаги карантин шароитида бошқа соҳалар қатори халқ таълими соҳасида ҳам кутилмаган ўзига хос янгиликлар, туб бурилишлар рўй берди.

Самарқанд тумани ҳокими Носир Мавлонов: Ерга экин экмаслик она заминимизга нисбатан хиёнат!

Халқимизни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, уларни етказиб беришда аграр соҳанинг ғоят муҳимлиги барчамизга кундек равшан. Юзага келган инқироз чуқурлашиб кетмаслиги учун ҳам деҳқонлар айни кунларда ҳар бир лаҳзани ғанимат билишлари жоиз.

 Картошкачилик кластерлари ва кооперациялари ташкил этилади

“Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, картошкачиликка ихтисослаштириладиган туманларда картошкачилик кластерлари ва кооперациялари ташкил этилади.

Инновацион ва ресурс тежамкор технологиялар асосида яхлит майдонларда истеъмол ва уруғлик картошка етиштириш ҳамда соҳада қўшилган қиймат занжирини яратиш картошкачилик кластерлари ва кооперациялари фаолиятининг асосий йўналишларидан биридир.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM