Янгиликлар

Ҳар бир туман (шаҳар)да математикага ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади

“Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш, илмий-тадқиқотларни ривожлантириш ва илмий ишланмаларни амалиётга жорий қилишнинг устувор йўналишлари белгиланди.

ХАЛҚ ТАЪЛИМИДА ЎҚУВ ЙИЛИ ҚАНДАЙ ЯКУНЛАНАДИ?

Бугун ушбу савол доирасидаги фикрлар кўпчилигимизда йиғилиб қолгани табиий. Негаки, юртимиздаги карантин шароитида бошқа соҳалар қатори халқ таълими соҳасида ҳам кутилмаган ўзига хос янгиликлар, туб бурилишлар рўй берди.

Самарқанд тумани ҳокими Носир Мавлонов: Ерга экин экмаслик она заминимизга нисбатан хиёнат!

Халқимизни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, уларни етказиб беришда аграр соҳанинг ғоят муҳимлиги барчамизга кундек равшан. Юзага келган инқироз чуқурлашиб кетмаслиги учун ҳам деҳқонлар айни кунларда ҳар бир лаҳзани ғанимат билишлари жоиз.

 Картошкачилик кластерлари ва кооперациялари ташкил этилади

“Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, картошкачиликка ихтисослаштириладиган туманларда картошкачилик кластерлари ва кооперациялари ташкил этилади.

Инновацион ва ресурс тежамкор технологиялар асосида яхлит майдонларда истеъмол ва уруғлик картошка етиштириш ҳамда соҳада қўшилган қиймат занжирини яратиш картошкачилик кластерлари ва кооперациялари фаолиятининг асосий йўналишларидан биридир.

Босма нашрлар қайтадан давлат рўйхатидан ўтказилади ва муассис томонидан қўллаб-қувватланади

zarnews.uzнинг хабар қилишича давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари муассислигидаги даврий босма нашрларни қўллаб-қувватлаш ва улар фаолиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар белгиланиши кутилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, оммавий ахборот воситалари, шу жумладан давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари муассислигидаги даврий босма нашрлар

Донорга қўшимча дам олиш куни берилади

Қон ва унинг таркибий қисмларини топширадиган куни, шунингдек тиббий кўрикдан ўтадиган куни донор ана шу кунлар учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод қилинади (https://lex.uz/docs/46727).

Донорга ҳар сафар қон ва унинг таркибий қисмларини топширган куннинг бевосита эртасига дам олиш учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча бир кун берилади. Донорнинг хоҳишига кўра мазкур дам олиш куни ҳар йилги меҳнат таътилига қўшиб берилиши мумкин.

ҳуқуқий ахборот

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM