Ҳукумат қарори билан тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
23.12.2019 - 15:30Ҳукумат қарори билан (1023-сон, 20.12.2019 й.) Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди, дея хабар қилмоқда ҳуқуқий ахборот.
Низомга мувофиқ, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга берилади.
Ер участкасини танлаш материаллари “Давергеодезкадастр” қўмитаси ҳудудий қурилиш бош бошқармалари, туман (шаҳар)лар қурилиш бўлими томонидан тайёрланади.