Янгиликлар

Самарқанддаги туристик марказ қурилишида қайси давлат компаниялари иштирок этади?

Хабарингиз бор, халқ тилида “Гребной канал”, деб юритиладиган Самарқанд эшкак эшиш каналида туристик мажмуа ва аҳоли учун дам олиш масканлари барпо этилади.

Боғчага болани қўйишда кимларга имтиёзлар берилади?

-ногирон бўлган шахсларнинг болалари;
-уч нафар ёки ундан кўп болалари бўлган оилаларнинг болалари;
-ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари;
-талабалар ва педагогларнинг болалари;
-етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
-бошқа муассасалардан ўтказилган болалар;
-акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар.

Ҳуқуқий ахборот хабарига кўра, мазкур рўйхатдаги болаларга боғчада бўш ўринлар мавжуд бўлганда биринчи навбатда йўлланма берилади. 

Ахборот хизмати раҳбарлари пахта даласида нима қилди?

Самарқанд вилоятидаги шаҳар ва туман ҳокимликларининг ахборот хизмати раҳбарлари Паст Дарғом туманига пахта теримига борди.

Ҳашарчилар "Соҳилобод" фермер хўжалигининг пахта  далаларида бўлиб, оқ олтинни териб олишга ёрдам бердилар.

Паст Дарғом тумани пахта хирмонига ўз ҳиссаларини қўшган соҳа вакиллари мавсум давомида яна шундай ҳашарларда иштирок этишга келишиб олди.
 

Сув тежовчи технологияларни қўллаганларга субсидиялар тақдим этилади

Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этишни рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4499-сон, 25.10.2019 й.).

Ҳоким ташаббуси билан Равонак маҳалласида 320 метр асфальт ётқизилди

Туман ҳокими Н. Мавлонов Равонак маҳалласида бўлиб, у ердаги ҳолат билан танишди. Ўрганишлар жараёнида қатор муаммолар борлиги аниқланди.
- Ҳар бир маҳаллада аҳолини қийнаётган муаммолар бор, - деди ҳоким. - Уни аниқлаш, ечимини топиш бизнинг асосий вазифамиз. Шундай экан мавжуд камчиликларни бартараф этишга масъулият билан ёндашмоқ лозим. 
Эртаси куни маҳалланинг 320 метр ички кўчаларига Самарканд туман йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси томонидан асфальт қопламаси тўлиқ ётқизилиб, фойдаланишга топширилди.

Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармасида 25 октябрь - Ўзбекистон ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилмоқда

Унда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов иштирок этмоқда.

Дастлаб вилоят ҳокими ички ишлар тизимида кечаётган ислоҳотлар, соҳа вакилларининг тинчлик ва осойишталикни таъминлаш борасидаги фидокорона фаолияти тўғрисида тўхталиб ўтди ва тизим ходимларини касб байрами билан қутлади.

Сайтимизни кузатиб боринг, тадбир тафсилотлари ҳақида тўлиқ маълумот берамиз.

2015-2023 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM