Янгиликлар

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларининг аҳволи ва уларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар, шунингдек, бўлажак олий даражадаги тадбирлар нуқтаи назаридан халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

president.uz

Илмий фаолият юритувчилар учун 48 кунлик меҳнат таътили берилади

“Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–576-сон, 29.10.2019 й.).

Қонунга мувофиқ, илм-фан ва илмий фаолият соҳасининг асосий йўналишларидан бири илм-фан ва илмий фаолиятни ривожлантириш орқали миллий иқтисодиёт рақобатбардошлиги ҳамда самарадорлигига эришишдан иборат.

Қонун билан қатор ташкилотларнинг илм-фан ва илмий фаолият соҳасидаги ваколатлари белгилаб берилди, дея хабар қилди ҳуқуқий ахборот.

Самарқанд тумани ҳокими тумандаги мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиниши билан танишди

Кейинги йилларда Республикамизда ишлаб чифқаришни кенгайтириш, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилишга қаратилган чора-тадбирлар ҳаётга кенг татбиқ этилмоқда. Хусусан, туманимизда ҳам бу борадаги ишлар жадал олиб борилаётир.

Давлат маданият муассасалари ходимларининг иш ҳақи миқдори ўзгарди

“Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат маданият муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3189-сон, 30.10.2019 й.).

Унга кўра, иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилганлиги муносабати билан, мазкур ҳужжатда қайд этилган давлат маданият муассасалари ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари қайта ҳисоблаб чиқилди ва 2019 йил 1 августдан уларга иш ҳақи янгиланган миқдорда тўланади.

Қизлар миллий қадриятларимизни билишадими?

Тумандаги 33-умумтаълим мактабида “Бувижоним кийган либослар” мазусида тадбир ташкил этилди.
Давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимова, Самарқанд тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулфия Рофиевалар иштирок этди.

Самарқанддаги туристик марказ қурилишида қайси давлат компаниялари иштирок этади?

Хабарингиз бор, халқ тилида “Гребной канал”, деб юритиладиган Самарқанд эшкак эшиш каналида туристик мажмуа ва аҳоли учун дам олиш масканлари барпо этилади.

2015-2023 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM