Янгиликлар

Карантин деб корхона ишчилари бекор қолгани йўқ

“Гулобод мебель” масъулияти чекланган жамияти Самарқанд туманидаги йирик корхоналардан бири. Корхона айни карантин даврида ҳам гигиена ва санитария қоидаларига амал қилган ҳолда фаолиятини давом эттирмоқда.

 Карантин қоидаларини бузган шахслар 45,8 миллиард сўм жаримага тортилди

Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди:

 (https://t.me/aoka_uz/1635)➖ Карантин бошлангандан буён, 27 апрель ҳолатига кўра, ниқоб тақмаган ва карантин режимини бузган, санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилмаган 71 028 шахсга нисбатан Давлат инспекцияси, ИИВ, Миллий гвардия ходимлари томонидан баённома тузилди ва 45,8 миллиард сўм жаримага тортилган.

- Шундан 14,0 миллиард сўм ундирилган.

Туманда ирригация тизими яхшиланади

Мамлакатимизда аҳоли ва иқтисодиётнинг барча соҳаларини сув билан барқарор ва кафолатли таъминлаш мақсадида ирригацияни ривожлантириш, сув хўжалиги инфратузилмасини ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда ер ва сув ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

 Барча ҳудудларда рақамли билимларга ўқитиш марказлари очилади

“Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4699-сон, 28.04.2020 й.) қабул қилинди.

- Қарор билан рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни янада ривожлантиришнинг қўшимча вазифалари белгиланди.

Унга кўра, 2023 йилга келиб рақамли иқтисодиётнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши 2 бараварга кўпайтирилади.

“Саховат ва кўмак” тадбирида фаол тадбиркор

Самарқанд туманидаги саховатпеша тадбиркорларимиз бугун эл-юрт ташвишига бефарқ эмас. Шу боис тадбиркорларимиз ўзлари мурожаат қилиб, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида иштирок этиш истагини билдираётганлиги қувонари ҳол.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM