Янгиликлар

Қуйидаги жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк солиқ солишдан озод этилади

Қуйидаги жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк солиқ солишдан озод этилади (https://lex.uz/docs/4674902):

- “Ўзбекистон Қаҳрамони”, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқаролар;

- уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган уларга тенглаштирилган шахслар;

Энди туман марказига равон йўлдан борасиз

Мамлакатимизда сўнги йилларда йўлсозлик соҳасини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Йўлсозлар томонидан замонавий йўллар бунёд этилаётгани аҳолининг узоғини яқин қилиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилаётир.

ШТОРМ ОГОҲЛАНТИРИШ

1-2 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Каспий денгизининг жанубий районлари устида шаклланган нам ҳаво оқими киради (https://t.me/davletovuz/8910).

1 майда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларида куннинг иккинчи ярмида ёмғир, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида кечга бориб ёмғир, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди.

Карантин деб корхона ишчилари бекор қолгани йўқ

“Гулобод мебель” масъулияти чекланган жамияти Самарқанд туманидаги йирик корхоналардан бири. Корхона айни карантин даврида ҳам гигиена ва санитария қоидаларига амал қилган ҳолда фаолиятини давом эттирмоқда.

 Карантин қоидаларини бузган шахслар 45,8 миллиард сўм жаримага тортилди

Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди:

 (https://t.me/aoka_uz/1635)➖ Карантин бошлангандан буён, 27 апрель ҳолатига кўра, ниқоб тақмаган ва карантин режимини бузган, санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилмаган 71 028 шахсга нисбатан Давлат инспекцияси, ИИВ, Миллий гвардия ходимлари томонидан баённома тузилди ва 45,8 миллиард сўм жаримага тортилган.

- Шундан 14,0 миллиард сўм ундирилган.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM