Янгиликлар

5 декабрь (2017 йил)

 

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида низом (http://lex.uz/docs/3448292) тасдиқланган, дея хабар қилди ҳуқуқий ахборот канали.

2020 йилда туманда 3 та агрокластер корхоналари ташкил этилади

Айни кунда янги, кластер тизими иқтисодиётимизга изчил равишда кириб келяпти.
Жумладан, Самарқанд туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва экспорт қилишга ихтисослашган 2 та агрокластерлар фаолият юритмоқда. Уларда йил давомида 21,5 минг тонна маҳсулотни қайта ишлаш ҳамда 1,6 минг тонна маҳсулотни саралаш имконияти мавжуд.
2020 йилда кластер тизими янада кенг ривожланиб, мева-сабзавотчилик  йўналишида 3 та агрокластер корхоналари ташкил этилиши режалаштирилган.

Оилавий тадбиркорлик

 

Туманда оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ижтимоий дастурлар асосида ўтган давр мобайнида жами 484 нафар фуқарога 10 миллиард 981 миллион сўм, шундан, чорвачилик йўналишида 110 миллион сўм, балиқчиликни ривожлантириш йўналишида 31 миллион сўм, паррандачилик йўналишида 4 миллиард 44 миллион сўм маблағлар ажратиб берилди.

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар ҳақида нималарни билиш лозим?

1. Ўзбошимчалик билан қурилган иморат қандай иморат?
Қуйидагилар ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади (http://lex.uz/docs/3258011):
-қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида; 
-иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан;
 -архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган кўчмас мулк, дея хабар қилди ҳуқуқий ахборот.

2. Ўзбошимчалик билан қурилган иморат қандай аниқланади?

10 нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар уйли бўлди

Туманда кам таъминланган оилалар ва жисмоний имконияти чекланган инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб шароит яратиш борасидаги эзгу ишларнинг кўлами тобора кенгайиб бормоқда. 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ташкил этилган байрам тадбири доирасида ана шу анана давом эттирилди.

2015-2023 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM