Туманда 9 ой давомида 52 километр йўл таъмирланди
07.10.2019 - 18:12Бугун тумандаги аксарият кўчалар қатор йиллар мобайнида аҳолининг давомий муаммоси бўлиб келган.
Мазкур муаммоларни бартараф этиш, аҳолига қулай шароит яратиш мақсадида Самарқанд туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 52 километр масофадаги 50 га яқин марказий ва ички кўчалар таъмирланди. Бу ишларга 9 миллиард 14 миллион сўм маблағ сарфланди.