Янгиликлар

Самарқанд тумани иқтисодида қандай ўзгаришлар бор?

 

Самарқанд тумани иқтисодиётини ривожлантириш учун ўтган йили қандай ишлар амалга оширилди? Бу ишларнинг қандай самараси бўлди? Жорий йилги режалар қанақа?

Баҳорги ишлар бошлаб юборилди

Келгуси ҳосил тақдири ва фаровонлик шарти бир неча омилларга боғлиқ. Булардан бири ҳар мавсум арафасида, баҳорги ишлар қизғин тусга кириши олдидан ўтказилиши зарур бўлган ариқ ва зовурларни ўз вақтида турли чиқиндилардан халос этиш, тозалаш тадбиридир.

Коронавирусдан хавотирланишга асос йўқ

 

Туман тиббиёт бирлашмасида Санитария-эпидемиологик осойшталик маркази билан ҳамкорликда Хитойнинг Ухан шаҳрида тарқалган коронавирус касаллиги ҳамда мамлакатимизда унга қарши олиб борилаётган чора-тадбирларга бағишланган тадбир ташкил этилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ваколатлари қайта кўриб чиқилади

“Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4575-сон, 28.01.2020 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш учун ваколатли орган қайси?

Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги рақамли иқтисодиётни жорий этиш ва ривожлантириш соҳасида ваколатли орган ҳисобланади (https://www.lex.uz/docs/3806053).

“Блокчейн” технологиялари жорий этиладиган аниқ фаолият соҳалари мазкур агентлик томонидан белгиланади.

Шунингдек, рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни ва “блокчейн” технологияларини жорий этишни назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мазкур агентликда мажбурий тартибда экспертизадан ўтказилиши лозим.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM