Умумхалқ хайрия ҳашари туман бўйлаб уюшқоқлик билан ўтказилди
20.08.2019 - 15:40Ҳашар... Бу каломни эшитганимизда, неча минг йиллар мобайнида одамларнинг бошини қовуштириб, улар қалбига инсонпарварлик, саховатпешалик, саранжом-саришталик каби туйғуларни сингдириб келаётган эзгу қадрият кўз олдимизда гавдаланади. Ушбу қадриятнинг яна бир эътиборли жиҳати шундаки, у инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ришталари, ҳамжиҳатлик, айниқса, ёшлар қалбида маҳалла-кўйга, она-Ватанга муҳаббат туйғуларини мустаҳкамлайди.