Янгиликлар

Самарқанд туманида замонавий автостанция қурилади

 

2020 йилда Самарқанд шаҳрининг чекка нуқталарида, хусусан, Чўпонота массивида замонавий автовокзал, шаҳарнинг Қорасув массиви, Самарқанд туманининг Чумчуқли, Гулобод, Паст Дарғом туманининг Чортут маҳаллаларида биттадан автостанция қурилади.
Ушбу автостанцияларнинг фаолият бошлаши натижасида шаҳар атрофидан кириб келаётган йўловчи ташиш йўналишлари шаҳардаги йўналишлар билан боғланади, шу билан бирга йўловчиларга қулайлик яратилади, ҳудудда тирбандликлар олди олинади.

Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳасини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди

Қурилиш ишлари сифати, тизимдаги кадрлар сиёсати танқид қилинди. 
Тендерлар ўтказиш мезонини, ягона буюртмачи хизмати ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича топшириқлар берилди.
Тизимни тўлиқ рақамлаштириш, қурилиш корхоналари рейтингини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Меҳнат муҳофазасини кучайтириш, мутахассисларни замонавий технологиялар билан ишлашга ўргатиш зарурлиги таъкидланди.

“Давлат божи тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди

Қонунга мувофиқ, давлат божи юридик аҳамиятли ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун ундириладиган мажбурий тўловдир.

Консуллик йиғими ва патент божи ҳам давлат божи ҳисобланади.

Қонунга кўра, ваколатли муассасаларга ва (ёки) мансабдор шахсларга мурожаат қилаётган ва ўзига нисбатан юридик аҳамиятга молик ҳаракат ва (ёки) ҳужжатлар бериш амалга ошириладиган юридик ва жисмоний шахслар давлат божини тўловчилар ҳисобланади.

“Халқ билан армия бирдамдир”

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни байрамини нишонлашга тайёргарлик кўриш тўғрисидаги масала вилоят ҳокимлигида ўтказилган навбатдаги аппарат йиғилишида муҳокама этилди.

Мутасаддиларга жойларда ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда аҳоли билан очиқ мулоқотлар, одамларга ўзбек армиясининг салоҳияти, ҳарбий соҳадаги ислоҳотлар юзасидан суҳбатлар ўтказиш вазифаси топширилди.

Самарқанд туманида такрорий сайлов бўлиб ўтмоқда

 

Вилоят кенгаши депутатлиги учун Самарқанд туманидаги 852-сайлов участкасида ҳам такрорий овоз бериш жараёнлари сайлов қонунчилиги талаблари асосида ўтказилмоқда. 

- Сайловда илк бор қатнашяпман, - дейди Хишрав маҳалласида яшовчи Маржона Турсинбоева. - Сайлов жараёнларида фаол иштирок этиш ҳар бир фуқаронинг бурчи. Бугунги такрорий сайловда ўзим муносиб деб билган нозодга овоз бердим.

Шунингдек, кун давомида жисмоний имконияти чекланган фуқаролар хонадонларида ҳам сайлов жараёнлари ташкил этилди.

Эртага такрорий овоз бериш ўтказилади

 

Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ, 2020 йилнинг 5 январь - якшанба куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлар сайлови бўйича 25 та сайлов округида такрорий овоз бериш ўтказилади.

Шунингдек, шу куни маҳаллий Кенгашларга ҳам депутатлар сайлови бўйича айрим сайлов округларида такрорий овоз бериш ўтказилади.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM