Янгиликлар

Болажонларга қувонч улашилди

Самарқанд туманидаги вилоят силга қарши курашиш диспансерида даволанаётган болажонларга туман ҳокими ва сектор раҳбарлари Янги  йил совғалари топширди.
Тадбир доирасида болажонлар учун концерт дастури ва байрам дастурхони ташкил этилди

Азиз ва муҳтарам ватандошлар! Қадрли дўстлар!

 

Жонажон Ватанимизга Янги – 2020 йил кириб келмоқда.
Самарқанд туман ҳокимлиги Сиз азизларни, мўътабар нуронийлар, меҳрибон опа-сингилларимизни, азму шижоатли ёшларимизни, кўп миллатли бутун халқимизни ушбу қутлуғ айём билан самимий табриклайди. Барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат ва фаровонлик тилайди.
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин! Янги йил барчамизга муборак бўлсин!

Иш ҳақи ва пенсиялар миқдори 7 фоизга оширилди

Бюджет ходимларининг иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақа ҳамда кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам миқдори 1,07 баробарга оширилди.
Кеча имзоланган Президент қарорида бу ҳақда назарда тутилган.

2020 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 679 330 сўм (ҳозир 634 880 сўм);

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 238 610 сўм (ҳозир 223 000 сўм);

энг кам ёшга доир пенсиялар — ойига 466 680 сўм (ҳозир 436 150 сўм);

ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМИ ЖИСМОНИЙ КУЧ ИШЛАТИШГА ҲАҚЛИМИ?

- Қонунчиликка кўра (http://lex.uz/docs/3027843), агар ички ишлар ходими зиммасига юклатилган мажбуриятларни  куч ишлатмасдан туриб бажаришининг иложи бўлмаса, у қуйидаги ҳолларда куч ишлатиши, жумладан курашнинг жанг усулларини қўллаши мумкин:
- жиноятларга ва маъмурий ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш учун;
- жиноятлар ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни энг яқиндаги ички ишлар органига ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб бориш ва бу шахсларни ушлаб туриш учун;

Самарқанд туманида Давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди

 

Ўтиб бораётган 2019 йилда Самарқанд туманида кўплаб қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Бунинг ижобий самараси ўлароқ, кўплаб замонавий бино ҳамда иншоотлар ўз фаолиятини бошлади. Янги йил арафасида эса туман аҳолиси учун яна бир байрам совғаси сифатида туман Давлат хизматлари марказининг барча қулайликларга эга биноси фойдаланишга топширилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM