Янгиликлар

Кўнгилларда байрам шукуҳи

 

Кириб келаётган янги йил байрами шукуҳи ҳар бир туман ва хонадонларни қамраб олиб, туман марказларида безатилган арчалар, мафтункор майдонлар халқимизга ўзгача байрам кайфиятини улашмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 150 сайлов округининг 128 тасида депутатлар сайланди

Шу жумладан,

 Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан – 43 нафар, 

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан – 35 нафар, 

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан – 21 нафар,

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан – 18 нафар, 

Ўзбекистон Экологик партиясидан – 11 нафар депутат сайланди. 

Сайлов кодексига кўра, овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпининг овозини, яъни 50 фоиздан ортиқ овоз олган номзод депутат этиб сайланган, деб ҳисобланади. 

Ҳукумат қарори билан тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан (1023-сон, 20.12.2019 й.) Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди, дея хабар қилмоқда ҳуқуқий ахборот.

Низомга мувофиқ, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга берилади.

Ер участкасини танлаш материаллари “Давергеодезкадастр” қўмитаси ҳудудий қурилиш бош бошқармалари, туман (шаҳар)лар қурилиш бўлими томонидан тайёрланади.

Янги йил ярмаркасида маҳсулотлар нархи арзонми?

Янги 2020 йилнинг кириб келишига ҳам оз қолди. Анъанага кўра, юртимизнинг барча жойларида бўлгани каби Самарқанд туманида ҳам Янги йил байрами олдидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM