Янгиликлар

“Банкротлик тўғрисида”ги Қонунга ўзгартишлар киритилди

 

“Банкротлик тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан киритилган ўзгартишларга кўра, банкротлик тўғрисидаги ишни қўзғатиш учун бериладиган аризада қарздор ва кредиторларга тўлов қобилиятини тиклаш ёки тугатиш тартиботлари қўллашни кўрсатган ҳолда мурожаат этиш ҳуқуқи берилди.

Кредиторлар йиғилишида кредиторлар томонидан овоз беришда гуруҳларга бўлиш ва ҳар бир кредитор гуруҳининг овозлари алоҳида инобатга олиш амалиёти жорий этилди.

Фуқаролик кодексига ўзгартиш киритилди

“Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонунга мувофиқ, тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан бир қатор қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартишлар киритилди.

Жумладан, Фуқаролик кодексига киритилган ўзгартишга кўра, юридик шахс молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаганлиги сабабли ҳаракатсиз режимга ўтказилган пайтдан бошлаб 3 йил ичида фаолият тикланмаган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарорига кўра тугатилиши мумкин (ННТлар бундан мустасно).

Мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 55 та тумандаги боғлар хатловдан ўтказилади 

Ҳуқуқий ахборот каналига кўра, “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4549-сон, 11.12.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишда кластер ва кооперация тизимини ривожлантиришнинг янги механизмлари жорий этилади.

Биринчи ўзбек депутатлари ким бўлган?

ЎзА да эълон қилинган мақолага кўра, XIX асрнинг сўнггида бошланган сиёсий жараёнларда мамлакатимиз ҳудудида ташкил топган сиёсий партиялар, ҳаракатлар ва уларнинг фаоллари — илк маҳаллий аҳоли орасидан етишиб чиққан депутатларимиз, уларнинг фаолияти ҳақида кўпчилик етарлича маълумотга эга эмас.

Ахборот хизмати раҳбарлари аттестациядан ўтказиляпти

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 3 октябрда 3187-рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини лавозмига тайинлашни Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш, уларни аттестациядан ўтказиш ҳамда иш самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ Самарқанд вилоятидаги ҳокимликлар ва бошқармаларнинг ахборот хизмати раҳбарлари аттестациядан ўтказилмоқда. 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM