Янгиликлар

Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт кафолати

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан  тумандаги 12-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида байрам тадбири ташкил этилди.

Ҳоким мактаб ўқувчилари билан учрашди

Самарқанд тумани ҳокими Носир Мавлонов ва сектор раҳбарлари тумандаги 7-умумтаълим мактабида жойлашган 867 сайлов участкасида сайлов жараёнларининг бориши билан танишди.
Шундан сўнг ҳоким ўқувчиларга дарс ўтди.
Саноқли кунлардан кейин Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганига 27 йил тўлади. Туман ҳокими ўқувчиларга ушбу сананинг мамлакатимиз тараққиятида нечоғлик муҳим ўринга эга эканлигини тушунтирди. Бош Қумусимиз ҳар бир фуқаронинг эркин фикрлаши, ҳар кимнинг билим олиш ҳуқуқини кафолатлашини таъкидлади. Ўқувчиларнинг саволларига жавоб берди.

5 декабрь (2017 йил)

 

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида низом (http://lex.uz/docs/3448292) тасдиқланган, дея хабар қилди ҳуқуқий ахборот канали.

2020 йилда туманда 3 та агрокластер корхоналари ташкил этилади

Айни кунда янги, кластер тизими иқтисодиётимизга изчил равишда кириб келяпти.
Жумладан, Самарқанд туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва экспорт қилишга ихтисослашган 2 та агрокластерлар фаолият юритмоқда. Уларда йил давомида 21,5 минг тонна маҳсулотни қайта ишлаш ҳамда 1,6 минг тонна маҳсулотни саралаш имконияти мавжуд.
2020 йилда кластер тизими янада кенг ривожланиб, мева-сабзавотчилик  йўналишида 3 та агрокластер корхоналари ташкил этилиши режалаштирилган.

Оилавий тадбиркорлик

 

Туманда оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ижтимоий дастурлар асосида ўтган давр мобайнида жами 484 нафар фуқарога 10 миллиард 981 миллион сўм, шундан, чорвачилик йўналишида 110 миллион сўм, балиқчиликни ривожлантириш йўналишида 31 миллион сўм, паррандачилик йўналишида 4 миллиард 44 миллион сўм маблағлар ажратиб берилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM