Янгиликлар

Энди автотранспорт воситалари ва улардаги фуқаролар Давлат чегарасида 30 дақиқадан ортиқ қолиб кетмайди

Ҳукумат қарори (912-сон, 18.11.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, Давлат чегараси орқали ўтадиган барча шахслар, транспорт воситалари ва товарлар чегара, божхона, санитария-карантин, шунингдек, фитосанитария ва ветеринария назоратига тегишли бўлса, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказилади.

Яқин қариндошларга тегишли транспорт воситасини ишончномасиз бошқариш тартиби белгиланди

Нотариат тизими такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ҳукуматнинг бир қатор қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 

Оширилган ставкаларда солиқ ҳисоблаш амалиёти ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 ноябрдаги ПФ-5868-сонли Фармонига асосан 2019 йил 13 ноябрдан бошлаб 2017 йил 23 февралдаги "Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2796-сонли ҳамда 2018 йил 4 сентябрдаги “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3928-сонли қарорлари ўз кучини йўқотди.

Самарқанд туманида сайловга тайёргарлик қандай?

Ҳар бир ҳудудда жорий йил 22 декабрда бўлиб ўтадиган сиёсий жараёнга пухта тайёргарлик кўриш айни куннинг асосий вазифаси саналади.
Туман ҳокими Н.Мавлонов ва сектор раҳбарлари жойларда ташкил этилган сайлов участкалари билан танишди. Хусусан, 18-умумтаълим мактабида ташкил этилган 827-сайлов участкасида бўлди.
Сайловга кўмаклашувчи комиссиялар, ишчи гуруҳлари хоналари давлат рамзлари, сайлов билан боғлиқ кўргазмали воситалар, қонунлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, адабиётлар, услубий қўлланмалар, зарур техникалар билан ўз вақтида таъминланиши зарур эканини таъкидлади.

18 ноябрь – “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун

Давлат байроғи Ўзбекистон давлат суверенитетининг рамзидир.

Давлат байроғи ва унинг тасвири катта-кичиклигидан қатъий назар, ҳамма вақт мазкур Қонунда белгиланган рангли ва схематик тасвирга аниқ мос бўлиши керак.

Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда турган бошқа шахслар Давлат байроғини ҳурмат қилишлари шарт.

Жиноят кодексига асосан, Ўзбекистон ёки Қорақалпоғистоннинг Давлат байроғига ҳурматсизлик қилиш 5 575 000 сўмгача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Паррандачилик маҳалласи шаҳарчага айланади

Туман ҳокими ўрганишлар жараёнида Паррандачилик маҳалласи ҳудуддаги бўш турган биноларни қайта реконструкция қилиш, ҳудудни ободонлаштириш ва шаҳарчага айлантириш борасида ўз тавсияларини берди.
- Маҳалла ҳудудидаги бўш турган биноларни таъмирлаб, эҳтиёжманд оилаларга берамиз - деди ҳоким. - Бу улар учун катта имконият.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM