Янгиликлар

Сайёр қабул – фуқаро муаммоларини ҳал этишнинг мақбул йўли

Самарқанд туманида навбатдаги аҳолининг сайёр қабули 1 сектор таркибидаги Чоршанбе маҳалласида ўтказилди. Унда туманнинг турли маҳаллаларидан 33 нафар фуқаролардан 41 та мурожаатлар тингланди. Мурожаатларнинг асосий қисми электр энергия таъминоти, уй-жой билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий реабилитация, йўлларни таъмирлаш, ер масаласи, коммунал тўловларидан нореал қарздорлик каби масалаларга тўғри келди.

Янги мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди

Самарқанд тумани 1-сектор таркибидаги Мехробод қишлоғида бугунги кун талабига жавоб берадиган, 37-сонли мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди. Мазкур муассаса 100 нафар болага мўлжалланган бўлиб, қисқа вақт ичида "Обод қишлоқ" дастури асосида бунёд этилди. Ушбу бинонинг очилиш маросимида маҳалла аҳли, айниқса хотин-қизларнинг қувончи,  жажжи болажонларнинг бахтли болалик ҳиссиётлари барчани қувонтирди. Туман ҳокими Ш.Джамалов тадбир давомида сўз олиб, маҳалла аҳлини мазкур маскан очилиши муносабати билан қизғин табриклади.

Махалла қиёфаси тубдан ўзгаради

Самарқанд туманидаги 2-сектор раҳбари туман прокурори Х.Мардиев Пулимуғоб маҳалласида аҳолининг хонадонма-хонадон юриш бўйича амалга оширилган хатлов натижасини муҳокама қилди. Хатлов жараёнида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотларга топшириқ ва тавсилар берилди. Йиғилишда туман ҳокими Ш.Джамалов иштирок этди ва ўз фикрларини билдирди.

Мактабгача таълим муассасасининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Самарқанд туманидаги 2-сектор таркибидаги Конигил маҳалласида бугунги кун талабига жавоб берадиган 36-сонли мактабгача таълим муассасасининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Мазкур муассаса 100 нафар болага мўлжалланган бўлиб, қисқа вақт ичида бунёд этилди. Ушбу бино очилиш тадбирида маҳалла аҳли, айниқса хотин-қизларнинг қувончи чексиз эканлиги, кекса-онахонлар қўл очиб дуо қилишлари, жажжи болажонларнинг бахтли болалик ҳиссиётлари барчани қувонтирди.

Ёшларимиз жаҳон чемпиони

Жорий йилнинг 8-22 март кунлари Тайланд давлатининг Бангкок шаҳрида спортнинг муайтай тури бўйича  XVI-жаҳон чемпионатида иштирок этган Самарқанд тумани Янги обод маҳалласида истиқомат қилувчи, туманимизнинг фахри бўлмиш Ғаффуров Фарух Аброрович, Джураев Шахруз Шералиевич, Холмирзаев Шероз Шавкатович, Джураев Шахриёр Шералиевичлар биринчиликни, Худойқулов Алишер Низомқулович (Ўзбеккенти маҳалласи) иккинчи ўриннни, Рўзиев Достон  Рустамович (Янгиобод маҳалласи) учинчи ўринни қўлга киритдилар.

Навбатдаги сайёр қабул

Бугун, Самарқанд тумани ҳокими Шухрат Джамалов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд туманидаги Халқ қабулхонаси мудири, туман прокурори, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, Фуқаролик ишлари бўйича Тайлоқ туманлараро суди раиси ҳамда тумандаги бошқа ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирокида навбатдаги аҳолини сайёр қабулини Янгиариқ маҳалласида ўтказди.  Қабулда 23 нафар фуқаролардан 40 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.

2015-2023 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM