Сайёр қабул – фуқаро муаммоларини ҳал этишнинг мақбул йўли
30.03.2019 - 20:02Самарқанд туманида навбатдаги аҳолининг сайёр қабули 1 сектор таркибидаги Чоршанбе маҳалласида ўтказилди. Унда туманнинг турли маҳаллаларидан 33 нафар фуқаролардан 41 та мурожаатлар тингланди. Мурожаатларнинг асосий қисми электр энергия таъминоти, уй-жой билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий реабилитация, йўлларни таъмирлаш, ер масаласи, коммунал тўловларидан нореал қарздорлик каби масалаларга тўғри келди.