Янгиликлар

Автоёнилғи қуйиш шохобчалари (АЁҚШ) бадиий жиҳатдан безатилган пешлавҳалар, рекламалар, кўргазмали ташвиқот воситалари билан жиҳозланган бўлиши керак. 

АЁҚШнинг теварак-атрофи ва катта автойўллардан кириш қисмининг бетон ҳамда асфальт қопламаларида нуқсонлар бўлмаслиги керак, АЁҚШ эгаллаб турган майдончалар текис бўлиши ҳамда автомашиналарнинг колонкалар ва қуйиш қурилмаларига эркин келишини таъминлаши лозим.

Ҳуқуқий ахборот

Айни пайтда туман ҳокими Н.Мавлонов Паррандачилик маҳалласи аҳолисини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганмоқда

Билдирилган эътирозлар жойида бартараф этиляпти... 
 

Президент фармацевтикани ривожлантириш ва аҳолини дори воситалари билан таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди

Дори воситалари истеъмол ҳажмининг камида 50 фоизини маҳаллийлаштириш, Қибрай туманида замонавий технопарк ҳамда Буюк Британия олий таълим даргоҳи филиалини ташкил қилиш ва бошқалар юзасидан кўрсатмалар берилди.
Давлат тиббиёт муассасалари учун дорилар хариди, уларни сақлаш ва етказиб бериш янги тартибда амалга оширилиши белгиланди.

president.uz

Самарқанд тумани “Зарафшон” электр таъминоти корхонаси маъмурияти огоҳлантиради

Туманда электр таъминотини яхшилаш мақсадида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари сабабли жорий йил 15 ноябарь куни соат 08:00 дан 17:00 гача Л.Афросиёб линиясида электр энергиясида узилишлар кузатилади.

Ахборот хизмати раҳбарлари ўқитиляпти

Каттақўрғон шаҳрида вилоятдаги шаҳар ва туман ҳокимликларининг Ахборот хизмати раҳбарлари учун семинар ташкил этилди.

"Давлат ҳокимияти ахборот хизматлари раҳбарларининг ОАВ билан ҳамкорлиги самарадорлиги" мавзусида ўтказилаётган тадбирда соҳа мутахассислари мавзу доирасида тушунчалар беряпти...

Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар қуйидаги маҳсулотлар билан бепул таъминланади (1 киши учун бир ойда)

-Ун (олий нав) – 3 кг;
-Гуруч – 1 кг;
-Гречка ёрмаси – 500 гр;
-Макарон маҳсулотлари – 500 гр; 
-Мол гушти (суяксиз) – 1 кг; 
-Хонаки парранда гўшти – 1 кг;
-Сариёғ – 200 гр;
-Тухум  – 15 дона
-Қанд-шакар – 1 кг;
-Кунгабоқар ёғи – 1 л;
-Кўк ёки қора чой – 200 гр;
-Атирсовун – 100 гр;
-Кирсовун (65%) – 200 гр;
-Кир ювиш порошоги – 150 гр;
-Катта ёшдагилар учун таглик газмол – 8 дона.

Ҳуқуқий ахборот

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM