Туманнинг чекка ҳудудлари эътиборда
29.01.2019 - 15:40Самарқанд тумани ҳокими Ш.Джамалов туманнинг чекка ҳудудларини айланиб, аҳоли билан учрашиб, жойлардаги мавжуд муаммолар, ижтимоий соҳа объектларида амалга оширилаётган ишларни ўрганиб чиқди. Хусусан, Пастдарғом тумани билан чегарадош бўлган Ипакчи маҳалласидаги 13-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқитувчи ва ўқувчилар билан учрашди. Улар томонидан мактабда замонавий ахборот-ресурс марказини ташкил этиш бўйича билдирилган таклифни қўллаб-қувватлади.