Янгиликлар

Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармасида 25 октябрь - Ўзбекистон ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилмоқда

Унда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов иштирок этмоқда.

Дастлаб вилоят ҳокими ички ишлар тизимида кечаётган ислоҳотлар, соҳа вакилларининг тинчлик ва осойишталикни таъминлаш борасидаги фидокорона фаолияти тўғрисида тўхталиб ўтди ва тизим ходимларини касб байрами билан қутлади.

Сайтимизни кузатиб боринг, тадбир тафсилотлари ҳақида тўлиқ маълумот берамиз.

Туман ҳокими Н. Мавлоновнинг навбатдаги сайёр қабули бошланди

Гулбоғ маҳалласида ўтказилаётган қабулда куз-қиш мавсумига тайёргарлик, болаларни боғчаларга жойлаштириш каби масалаларга ечим изланмоқда.
 

Президент Шавкат Мирзиёев банк тизимини ислоҳ қилиш ва банкларнинг инвестициявий фаоллигини ошириш бўйича йиғилиш ўтказди

Банкларнинг ҳозирги ҳолати таҳлил қилиниб, долзарб чора-тадбирлар белгиланди. Мижозга, бизнесга йўналтирилган, аҳолининг кенг қатламига мўлжалланган хизматларни кўпайтириш ҳамда кредитлаш тартибини соддалаштириш бўйича топшириқлар берилди.
Инвестициявий жозибадорликни ошириш орқали хусусий сектор иштирокини кенгайтириш кераклиги таъкидланди, деб хабар берди president.uz

Самарқанд тумани ҳокими Носир Мавлонов ички ишлар идоралари ходимларини касб байрами билан табриклади

25 октябрь – Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокими бугунги кунда юртимизда ички ишлар тизими фаолияти самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Зарафшон электр таъминоти корхонаси огоҳлантиради

Тумандаги П/СТ Шредер Т-1 ОД,КЗ-110, ВТ-10-1, Л-Афросиёб 10-да таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли 25 октябръ куни соат 9:00 дан 17:00 га қадар электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилади.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM