Янгиликлар

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори тайинланди

Ҳукумат қарори (780-сон, 17.09.2019 й.) билан Бахром Боходирович Ашрафханов Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори этиб тайинланди, дея хабар қилди Ҳуқуқий ахборот.

Эслатиб ўтамиз, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фуқароларнинг давлат пенсия таъминотини ташкил этиш, фуқароларга пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни тайинлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларининг қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминлаш Жамғарманинг асосий вазифаларидан биридир.

Самарқанд эшкак эшиш канали замонавий қиёфага киради

Президент Ш.Мирзиёев вилоятимизга ташрифи чоғида Самарқанд эшкак эшиш каналини таъмирлаш, кенгайтириш ва бунёдкорлик ишларини олиб бориш борасида муҳим тавсиялар берган эди.

Ўзбекистонда Осиё чемпионати ўтказилади

Ўзбекистонлик футбол мухлислари учун ажойиб янгилик – мамлакатимиз келаси йили бўлиб ўтадиган 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги қитъа чемпионати финал босқичига мезбонлик қилади.
 
Кеча Куала Лумпурда ОФК Мусобақалар қўмитасининг илк йиғилиш ўтказилди ва унда U-19 Осиё чемпионати баҳсларини қабул қилиш учун ариза берган мамлакатлар ичида Ўзбекистон номзоди маъқулланди деб хабар қилмоқда ufa.uz.

Самарқанд тумани ҳудудидаги 253,7 гектар ер майдони Самарқанд шаҳри таркибига ўтадими?

Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри ва Самарқанд тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида” қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Самарқанд тумани ҳудудидаги 253,7 гектар (“Қорасув” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги – 253,7 гектар) ер майдони Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри таркибига ўтказилиши режалаштирилган.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (634 880 сўм) унинг асоси этиб қабул қилинди

Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида Ҳукумат қарори (775-сон, 16.09.2019 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси тасдиқланди ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (634 880 сўм) унинг асоси этиб қабул қилинди (ҳозирга қадар ягона тариф сеткасининг асоси этиб энг кам ойлик иш ҳақи олинган).

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

1 кун Ўзбекистондаги барча докторлар ишламаса

Тасаввур қилинг қўрқинчли туш – 1 кун бутун Ўзбекистондаги 80 мингдан ортиқ врачлар ишламади! Бу қанақа оқибатларга олиб келишини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Агар Ўзбекистондаги барча врачлар 1 кун ишламаса:

2015-2023 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM