Янгиликлар

Чорва ҳайвонларини суғурта қилиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (830-сон, 30.09.2019 й.) билан Аҳоли хонадонларида ва чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларда парвариш қилинаётган чорва ҳайвонларини суғурта қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, чорва ҳайвонларини суғурталаш учун суғурта қилдирувчи нинг оғзаки ёки ёзма мурожаати бўйича ихтиёрий равишда суғурталовчи билан шартнома тузилади, дея хабар қилди ҳуқуқий ахборот.

Суғурта қилдирувчи суғурта мукофоти тўлайди ва унга суғурта полиси берилади.

Сайлов ҳақида нималарни биласиз?

Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган пайтда мазкур сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилаётган фуқароларнинг фамилиялари сайловчилар рўйхатига киритилади.

Ҳар бир сайловчи фақат битта сайловчилар рўйхатига киритилиши мумкин.

Сайловчилар рўйхатига ҳар бир сайловчининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва яшаш жойи манзили киритилади, дея хабар қилди Ҳуқуқий ахборот.

Йўл хўжалигини ривожлантириш бўйича вазифалар белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 октябрь куни йўл хўжалигини ривожлантириш ва ушбу соҳага инвестицияларни кенг жалб қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. 

2015-2023 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM