Янгиликлар

Маҳалла раислари жойларда амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишларига томошабин бўлиб турмаслиги керак

Вилоятдаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига хизматда фойдаланиш учун қўлланма

Туманда оммавий спорт қандай ривожлантирилади?

Бугунги кунда Самарқанд тумани халқ таълими бўлими тасарруфида 54 та умумий ўрта таълим мактаби мавжуд. Улар тасарруфида 149 та спорт майдони, 45 та спорт зали фаолият кўрсатмоқда. Хўш улардаги аҳвол қониқарлими?
Туман ҳокимлиги томонидан ўрганишлар жараёнида маълум бўлдики, мавжуд спорт залларининг 37 таси спорт жиҳозлари билан таъминланган, аммо қолганлари таъмирталаб аҳволда.
Ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан қамраб олиниши 32,6 фоизни ташкил этмоқда.

Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди

Қонунга мувофиқ, (ЎРҚ–572-сон, 22.10.2019 й.) кредиторларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш кучайтирилиши ва тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан 10 дан ортиқ қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.

 

Ҳоким пахта даласида 300 нафар теримчига совға берди

Туман ҳокими Носир Мавлонов Паст Дарғом туманида оқ олтин хирмонига ўз ҳиссасини қўшаётган Самарқанд тумани ҳашарчилари даврасида бўлиб, 300 нафар теримчига совға улашди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Гужарат штати бош вазири Вижай Рупани бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди, дея хабар қилди Ҳуқуқий ахборот.
Гужарат штатининг етакчи компания ва ташкилотлари билан самарали шерикликни ривожлантириш бўйича қўшма “йўл харитасини” тез фурсатда ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Самарқанд туманидаги электр таъминоти корхонаси мансабдор шахсларининг фирибгарлиги фош қилинди

Самарқанд туманида яшовчи фуқаро М.Тўраева Мажбурий ижро бюросининг туман бўлимига мурожаат қилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM