Сотилаётган гўштнинг сифатига ким кафолат беради?
08.10.2019 - 17:08Самарқанд вилояти Давлат хизматлари агентлиги ва солиқ идораси маълумотларига кўра, бугунги кунда 347 нафар якка тартибдаги тадбиркорлар мол сўйиш ва гўшт сотиш фаолияти билан шуғулланиш бўйича рўйхатдан ўтган. Улардан 199 нафари фаолиятини гўшт сотиш, яъни чакана савдога ўзгартирган.