Боғчаларда “Соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ойлиги” доирасида ошпазлар куни ўтказилди

2019 йилнинг 27 февралида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликларининг мактабгача таълим муассасаларида “Соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги қўшма қарори қабул қилинди. 

2-март куни Самарқанд туманидаги 24-МТМда  35 та мактабгача таълим муассасаларининг ошпазлари ҳамда туман Давлат санитария - эпидемиология назорат маркази ходимлари иштирокида болаларни соғлом ва хавфсиз овқатланишида ошпазларнинг ўрни мавзусида семинар бўлиб ўтди.

- Ошпазларнинг биринчи навбатдаги вазифаси болаларни соғлом ва сифатли овқатланишини ташкил этиш ҳамда бир кунлик меъёрлар асосида таомномани тузишда кўмак беришдан иборат, - дейди 34-МТМ ошпази М.Ғафурова. – Мол, парранда гўштлари ва денгиз маҳсулотлари сели таркибидаги хавфли микроорганизмлар бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиб, уларни озиқ-овқат маҳсулотларидан анча узоқда сақлаш керак. Шунингдек, барча маҳсулотларнинг сақлаш ҳароратини ҳам билиш жуда муҳим.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM