Рамазон ҳайити муносабати билан берилган дам олиш кунларида пойтахтга саёҳат ташкил этилди

Бутунжаҳон туризм ташкилоти маълумотларига кўра, кейинги йилларда дунё бўйлаб туризм соҳаси тобора кенгайиб бормоқда. Юртимизга ташриф буюрувчи сайёҳларнинг ўртача ёши 2010 йилда 60 ёшни ташкил этган бўлса, бугунги кунга келиб 45 ёшни ташкил этади. Бу эса мамлакатимизга ташриф буюрувчи туристларнинг янада кўпайиб бораётганлигини кўрсатади. Мамлакатимизда ички туризмни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлар натижасида маҳаллий туристлар сони ортиб бораётгани қувонарли ҳол. Самарқанд тумани ҳокимлиги ва ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан ташкил этилган ана шундай саёҳатга тумандаги барча маҳалла ёшлар етакчилари, мактабгача таълим тизими ходимлари ҳамда маҳаллий аҳоли, хотин-қизлар жалб қилинди.


Муқаддас Рамазон ойи арафасида дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш, ички туризмни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган тадбирда дастлаб, туман ҳокими Сирожиддин Усманов туман ёшлари билан самимий суҳбат қурди. Мамлакатимизда туризм турларини янада диверсификациялаш, юртимизга туристларни фаол жалб қилиш бўйича устувор мақсад ва вазифаларни белгилаш, меҳмонлар оқимини янада ошириш, кўрсатилаётган туризм хизматлари сифатини яхшилаш ҳамда туристларга мўлжалланган туризм инфратузилмасини яратилишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталди.

Шундан сўнг туман ҳокими ёшларга пойтахтимиздаги тарихий обидарлар, диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиб қайтишда оқ йўл тилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз туризмни айниқса, зиёрат туризмини ривожлантириш учун етарли салоҳиятга эга ва бу борада салмоқли ишлар қилинди. Юртимизга туристларни жалб қилиш учун уларнинг хоҳишларини ўрганиш, қолаверса, уларнинг талабларидан келиб чиқиб, етарли шарт-шароитлар, тегишли инфратузилма объектлари яратилди.


Эрта тонгдан Тошкентга йўл олган ёшлар кун давомида тарихий обидалар, диққатга сазовор масканларида бўлиб, пойтахтимизнинг буюк тарихи ва бугуни тўғрисида кенг маълумотларга эга бўлиб қайтишди.

2015-2024 © Samarqand tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM