“Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди”

Image_tadbir: 

 

Самарқанд туманида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ташкил этилган тадбир мазкур шиор остида ўтказилди.
Марказий ҳарбий округ Самарқанд гарнизони маънавият ва маърифат маркази ҳамда Кичик мутахассисларни тайёрлаш маркази ҳарбийлари Самарқанд туманидаги Янгижой, Миронқул маҳаллаларида истиқомат қилаётган Иккинчи жахон уриши ҳамда фронт орти фахрийлари ҳолидан хабар олишди. 
Тадбир доирасида ёшларга Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч экани, мамлакатимиз Қуролли Кучлари салоҳиятини ошириш борасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, Марказий ҳарбий округ Самарқанд гарнизони Маънавият ва Маърифат маркази ҳарбий оркестри жамоаси томонидан ҳарбий куй-қўшиқлар янгради.

2015-2021 © Хокимият Самаркандского района. Разработан в: SAKTRM