"Ҳоким ва ёшлар" учрашуви

Самарқанд туманидаги 16-сон умумтаълим мактаби фаоллар залида туман ҳокими Шухрат Джамалов иштирокида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда 120  нафар ёш тадбиркорлар, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб келганлар, ўқувчилар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари спортчилар, фан олимпиадалари ғолиблари иштирок этди.

Учрашувда туман ҳокими-Ш.Джамалов туманда ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берар экан, ёшлар сиёсати амалда ўзининг ижобий натижаларини бераётганлиги хусусида тўхталиб ўтди.

Учрашув чоғида ёшлар томонидан муаммоли масалалар, таклифлар билдирилди. Ҳар бир мурожаатга шу ернинг ўзида ечим изланди ва мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Иштирокчиларнинг туман ҳокими билан савол-жавоб тариқасидаги бўлиб ўтган суҳбатлари самимий руҳда ўтгани, айниқса ҳоким томонидан туманда “Сардорлар кўрик танлови”ни ўтказиш ва танлов ғолибларни Давлат Мустақиллиги байрами арафасида муносиб рағбатлантириш борасида билдирилган таклифи иштирокчилар томонидан тўлиқ қўллаб – қувватланди. Учрашув якунида "Ҳар болага бир китоб" акцияси ўтказилди.


 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © Хокимият Самаркандского района. Разработан в: SAKTRM