“Ҳоким ва ёшлар”

Самарқанд туман ҳокими ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувини расмиятчиликдан четлашиб, очиқ ва ошкора мулоқот тарзида ўтиш тарафдори эканлигини билдирди.

Туман ҳокими Носир Малонов “Стеклопластик” МЧЖда ҳудуддаги тадбиркорлар, спорт мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган йигит-қизлар ҳамда муаммо ва таклифлари бор ёшлар билан учрашди.

Учрашувда сектор раҳбарлари, корхона-ташкилот мутасадди ходимлари иштирок этди. Дастлаб, иштирокчилар корхона фаолияти билан ёшларни кенг таништирди, тадбиркорлик фаолиятининг асосий жиҳатлари хусусида маълумот беришди. Шундан сўнг ёшларнинг таклиф, истаклари ва муаммолари тингланди.

Ёшлар спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратиш, иш билан таҳминлаш, сартарошхона очишларида ёрдам сўрашди.

Юқорида кўрсатилган муаммо ва таклифларни атрофлича ўрганиб чиқиб, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берди.

Учрашувда йил давомида турли соҳаларда юқори натижаларга эришиб келаётган ёшлар фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

2015-2024 © Хокимият Самаркандского района. Разработан в: SAKTRM