Туманда оммавий спорт қандай ривожлантирилади?
23.10.2019 - 12:05Бугунги кунда Самарқанд тумани халқ таълими бўлими тасарруфида 54 та умумий ўрта таълим мактаби мавжуд. Улар тасарруфида 149 та спорт майдони, 45 та спорт зали фаолият кўрсатмоқда. Хўш улардаги аҳвол қониқарлими?
Туман ҳокимлиги томонидан ўрганишлар жараёнида маълум бўлдики, мавжуд спорт залларининг 37 таси спорт жиҳозлари билан таъминланган, аммо қолганлари таъмирталаб аҳволда.
Ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан қамраб олиниши 32,6 фоизни ташкил этмоқда.