Туманда арзон уй-жойлар қурилиши

ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил          24 ноябрдаги “Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қуришни кенгайтиришга оид қўшимча  чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4028-сонли қарорига асосан туманимизда 2019 йилда “Бирлашув” массивида 2 та 4 қаватли 2 ва уч хонали 24 хонадонли ва  16 та 2 сотихли 3 хонали, “Туркибола” массивида 3 та        4 қаватли 2 ва 3 хонали 24 хонадонли ва 24 та 2 сотихли       3 хонали, “Янги ҳаёт” массивида 2 та 4 қаватли 2 ва 3 хонали 24 хонадонли намунаий уй-жойлар қурилиши белгиланган.

Ушбу уй-жойлардан ҳарид қилиш масаласида Пайариқ туман ҳокимлигига мурожаат этишингиз сўралади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра уй-жойларнинг нархлари қуйидагича хисобланган.

2 сотихли 3 хонали уйнинг нархи 210,0 млн.сўм, бошланғич бадали 10%=21,0 млн.сўм.

Кўп қаватли 2 хонали уйнинг нархи 140,0 млн.сўм, бошланғич бадали 10%=14,0 млн.сўм

Кўп қаватли 3 хонали уйнинг нархи 180,0 млн.сўм, бошланғич бадали 10%=18,0 млн.сўм.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM