ЭЪЛОН!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги “Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қуришни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4028-сонли қарорига асосан туманимизда 2019 йилда “Бирлашув” массивида 2 та 4 қаватли 2 ва уч хонали 24 хонадонли ва 16 та 2 сотихли 3 хонали, “Туркибола” массивида 3 та 4 қаватли 2 ва 3 хонали 24 хонадонли ва 24 та 2 сотихли 3 хонали, “Янги ҳаёт” массивида 2 та 4 қаватли 2 ва 3 хонали 24 хонадонли намунаий уй-жойлар қурилиши белгиланган.
Ушбу уй-жойлардан ҳарид қилиш масаласида Пайариқ туман ҳокимлигига мурожаат этишингиз сўралади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра уй-жойларнинг нархлари қуйидагича хисобланган.
2 сотихли 3 хонали уйнинг нархи 210,0 млн.сўм, бошланғич бадали 10%=21,0 млн.сўм.
Кўп қаватли 2 хонали уйнинг нархи 140,0 млн.сўм, бошланғич бадали 10%=14,0 млн.сўм
Кўп қаватли 3 хонали уйнинг нархи 180,0 млн.сўм, бошланғич бадали 10%=18,0 млн.сўм.