Самарқанд туман прокуратурасида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди

Мазкур тадбир 9 декабрь – “Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган “Антикоррупцион хафталик” доирасида ташкил этилди.

Туман прокуратураси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги билан хамкорликда ўтказилган тадбирга мактаб ўқувчилари таклиф этилди.

Туман пркурори Жавлон Санаев, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Зебинисо Шодиевалар 9 декабрь – “Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”нинг аҳамияти, коррупция келтириб чиқарадиган оқибатлар хусусида сўз юритди.

Қайд этилганидек, коррупция –– бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган иллат. Мазкур иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади. Бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамларнинг хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик ҳисобланади. Оқибатда терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради.

Учрашувда шунингндек, жахон ҳамда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди. Ёшлар мавзуга оид саволларга батафсил жавоб олишди.

Тадбир давомида туман прокурори ўқувчиларни прокуратура биносида яратилган шароитлар, иш жараёнларининг бориши, прокуратура ходимларининг вазифалари билан таништирди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM