Бу галги қабулда мурожаатлар асосан электр энергияси билан газ масаласида бўлди

Самарқанд тумани Хўжа Аҳрори Вали маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда сектор раҳбарлари фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.

Мурожаатларнинг аксарият қисми электр энергияси, табиий газ, ички йўллар хусусида бўлди. Қабул давомида 30 га яқин мурожаат келиб тушди.

Хусусан, Хўжа Аҳрори Вали маҳалласида яроқлилик муддати тугаган электр симёғочларини алмаштириш юзасидан соҳа ходимларига топшириқлар берилди. Ички йўлларнинг таъмири учун зарур бўлган хомашё ва унга сарфланадиган маблағларни ҳисоб-китоб қилиниб, келгусида бу борадаги муаммоларни ечиш чоралари кўрилди.

Қабулда бундан ташқари моддий ёрдам, иш билан таъминлаш масалалари ҳам кўтарилди. Шунингдек, айрим мурожаатлар рад этилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM