8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун

Туман ҳокимлигида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир Бош Қомусимизнинг 28 йиллигига бағишланди.

Ушбу сана муносабати билан ўтказилган тадбирда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокими Носир Мавлонов Бош Қомусимиз қабул қилинган кун билан барчани табриклади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ғоя ва нормаларида халқимизнинг кўп асрлик тажриба ва маънавий қадриятлари, бой тарихий-ҳуқуқий мероси акс эттирилганини таъкидлади. Шу билан бирга, Асосий Қонунимиз кўплаб демократик давлатларда конституциявий қурилиш соҳасидаги илғор тажрибанинг энг яхши жиҳатларини ўзида мужассам этган.

Конституциянинг қабул қилиниши ижтимоий ва давлат қурилишининг барча жабҳаларидаги муносабатларни, миллий қонунчилигимизнинг барча соҳаларини тартибга солувчи аниқ ҳуқуқий тизимни ташкил этиши қайд қилинди.

Байрам муносабати билан қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда фаол бўлган бир гурух ходимлар туман ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбирда элимиз суйган санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага кўтарингки кайфият бағишлади.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM