Самарқанд туманида маҳалла раислари ва унинг ўринбосарлари учун семинар ташкил этилди

Уларнинг ҳуқуқий билимини ошириш мақсадида ташкил этилган семинарда тумандаги барча маҳалла раислари, уларнинг ўринбосарлари иштирок этди.

Сўнги йилларда маҳалла тизими бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳар бир маҳалланинг биноси, ходимлар учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳам кундан-кунга ижобий томонга ўзгармоқда. Албатта олиб борилаётган ишлар доирасида айрим камчиликларнинг учраб туриши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Шу боисдан юзага келаётган камчиликларни бартараф этиш, иш самарадорлигини ошириш, келгусида фуқароларга намунали хизмат кўрсатиш бугунги кун талабига айланиб бўлган. Семинарда шу жиҳатларга эътибор қаратилди.

Вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси мутахассислари томонидан маҳалла биносининг жиҳозланиши, нималарга эътибор қаралиши лозимлиги тўғрисидаги ахборотлар тақдимотлар орқали тушунтирилди.

Шу билан бирга “Саломатлик учун 5000 қадам” тадбирларини муваффақиятли ўтказган бир нечта маҳалла раислари ва уларнинг ўринбосарлар ташаккурномалар билан тақдирланди. 

Семинар доирасида иштирокчилар “Қўштамғали” маҳалласи фаолияти билан танишди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM