Бугун халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгашининг ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди

Унда Самарқанд туманининг 2021 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш, туманда “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларининг юритилиши ва ушбу дафтарларга киритилган фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги, халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши котибиятини ташкил этиш ва бошқа бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Туманда “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларининг юритилиши ва ушбу дафтарларга киритилган фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисида туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Зулфия Рофиева депутатларга ҳисобот берди.

“Ёшлар ва Аёллар дафтар”ларини шакллантириш бўйича 74 маҳалларларнинг ҳар бирига 7 кишидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, барча маҳалла фуқаролар йиғинларида “Ёшлар ва Аёллар дафтар”ларини шакллантириш бўйича хатлов ўтказилди, - дейди З.Рофиева. - Мазкур ишларни жадал олиб бориш мақсадида ҳар бир муаммо маҳалла кесимида ўрганиб чиқилди. Хатлов давомида 51 минг 623 нафар 30 ёшдан юқори бўлган аёллардан 40 минг 043 нафари электрон базага киритилди. Ўрганилмай қолган 11 минг 580 нафар 30 ёшдан  юқори  бўлган аёлларнинг 4 392  нафари узоқ муддатга хорижга чиққан, 511 нафари эса ташқи миграциядаги аёллар ҳисобланади. Бундан ташқари ўтказилган хатлов натижасида 4192 та муаммоли масалалар аниқланди.

Сессияда ташкилий масала ҳам кўрилди.

Унга кўра Исломов Алишер Давронович Самарқанд тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқланди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM