Халқ депутатлари Самарқанд тумани Кенгашининг ўн тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессияни Кенгаш раиси, туман ҳокими Н.Мавлонов олиб борди.

Дастлаб сессия кун тартиби ва котиби тасдиқлангач, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини тарғиб этиш ҳамда белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда, ҳудудий дастурларни тайёрлаш тўғрисидаги масала муҳокамасига киришди.

Сессияда Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов юртбошимимзнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти хусусида сўз юритди.

Қайд этилганидек, ушбу мурожаатнома мамлакатимизни яқин истиқболда ривожлантиршга доир стратегик йўналишларни баён этувчи, шунингдек, маҳаллий кенгашлар ва ҳокимликлар фаолиятига тааллуқли аниқ таклифларни ўзида акс эттирувчи муҳим дастурий сиёсий-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади.

Маҳаллий кенгашлар ва ҳокимликлар дарди ва муаммоларини ҳал этадиган, фуқароларнинг ҳуқуқ-эркинликларини рўёбга чиқаришда кўмаклашадиган “таффакур маркази” сифатида республикамизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижалари аҳолининг ҳаёти ва кундалик турмушида ўзининг яққол ифодасини топишида, одамларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда, уларда эртанги кунга ишончини мустаҳкамлашда ташаббускор бўлиши зарур. Бу борада туман кенгаши депутатлари ўзлари сайланган ҳудуд (округ)лардаги муаммолар, тегишли бошқармалар ва ҳокимлик томонидан қай даражада ҳал этилаётганини ўрганиб, назорат қилиб боришлари лозим.

Сессияда шунингдек ташкилий масала кўрилди.

Самарқанд тумани ҳокими Н.Мавлоновнинг 2021 йил 11 январдаги 16-Қ-к-сонли қарорига асосан Азизова Дилфуза Эркиновна Самарқанд тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқланди.

Сессияда депутатлар кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM