Ширинободда 74 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди

Аҳоли саломатлиги ҳар доим дорзарб вазифа бўлиб келган. Бугун ҳам унга том маънода эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишда маҳалла фуқаролар йиғинларининг давлат ташкилотлари билан тизимли ҳамкорлигини ташкил этишга алоҳида урғу бериган эди. Бугун бу ишлар амалда самарали ташкил этилмоқда.

Хабар берганимиздек, бугун Ширинобод маҳалласида қатор ишлар олиб борилди. Шулар жумласидан аҳоли саломатлиги ҳам назоратга олинди.

Маҳаллада 419 та хонадон бўлиб, 2 минг 356 киши истиқомад қилади. Маҳалладаги ёши улуғ, ногирон ва бошқа сабабларга кўра тиббий хизматга эҳтиёжи бор оилалар ҳолидан хабар олинди. Кун давомида тиббиёт ходимлари томонидан 74 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларга керакли тиббий маслаҳатлар, айримларига дори-дармон тарқатилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM