Ширинобод обод бўлмоқда

Ширинобод маҳалласида “Обод қишлоқ” дастури доирасидаги қурилиш-бунёдкорлик ишлари давом этмоқда.

Маҳаллада олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш учун 32 та махсус техника жалб этилган. Улар ёрдамида 2,2 километр тупроқ йўлларга шағал ётқизилди. 123 та хонадонга газ баллонлари тарқатилди, қабристонлар ободонлаштирилди. Шунингдек, 14,5 километр ариқ ва зовурлар тозаланди.

Туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда санитария-эпидемиология осойишталиги маркази ходимлари томонидан хасталикка чалинган, сурункали беморлар, ногиронлиги бўлган шахслар, кекса-нуронийлар учун тиббий кўрик ташкил этилган. Кун давомида 143 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларга ногиронлик аравачиси, протез-ортопедия воситалари, қўлтиқтаёқлар берилди. 4 та оилага бепул дори-дармон тарқатилди. Айрим хонадонларда эса мевали кўчатлар экилди. 15 та оилага озиқ-овқат маҳсулотлари, тикув машинаси, маиший техника ва бошқа жихозлар етказилди.

Бундан ташқари оғир ижтимоий вазиятдаги хонадонларнинг ховлиси, томорқа майдонларини тартибга келтириш, дарахтларни буташ, оқлаш, девор ва йўлакларни таъмирлашда амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Бир сўз билан айтганда Ширинобод чинакам обод масканга айланмоқда.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM