Қумзорлик ёшларни нима масала қийнаяпти?

Самарқанд туман Давлат солиқ инспекцияси, ДХХ ходимлари иштирокида ўтказилган учрашувда шу саволга жавоб изланди.

Учрашувда ёшлар ўзларини қийнаган саволлар билан мурожаат қилишди. Хусусан, Мавлуда Қобилова тикув машинаси олиш учун имтиёзли кредит сўради. Шерзод Абдуллаевга эса 1 гектар ер кераклиги маълум бўлди. Бундан ташқари чорвачилик, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидан бўлган ёшлар ҳам мутасадди раҳбарларга ўз муаммоларини баён этди.

Учрашув давомида мурожаатлар юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM