Миронқул маҳалласи йўллари асфальт бўлади

 

Хабарингиз бор Самарқанд туманининг олис ва чегара ҳудудларида ободонлаштириш-бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунга қадар Ширинобод, Дўстлик, Оҳалик ва Миронқул маҳаллаларида бу борадаги ишлар жадал олиб борилди. Мазкур эзгу ишлар айни кунда ҳам жадал давом эттирилаётир.

Туманнинг олис ҳудуди ҳисобланган Миронқул маҳалласида айни дамда амалга оширилаётган ишлар эътиборга молик. Бу ерда туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари маҳалла аҳлининг оғирини енгил қилиш мақсадида жонбозлик кўрсатаётир. Хусусан, бугун маҳалланинг йўлларига тош-шағал ётқизилиб, асфальт қилинмоқда. Бундан маҳалла аҳли ҳам мамнун.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM